Европа Иттифоқи Украинага 10 миллиард евродан ортиқ макромолиявий ёрдам ажратишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи Украинага 10 миллиард евродан ортиқ макромолиявий ёрдам ажратишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи Украинага 10 миллиард евродан ортиқ миқдорда макромолиявий ёрдам таклиф қилди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

“Биз украиналикларнинг ғалаба қозонишига ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қиламиз... Биз 10 миллиард евродан ортиқ макромолиявий ёрдам таклиф қилдик, бу Европа Иттифоқи томонидан учинчи давлатга тақдим этилган энг катта пакет”, — деб пост қолдирди Ляйен ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Украинага 600 миллион евро миқдоридаги макромолиявий ёрдамнинг янги траншини ўтказган эди.

Шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари Иқтисодиёт ва Молия вазирлари кенгаши Украинадан Европа Иттифоқига товарлар импорти бўйича божларни вақтинча бекор қилиш тўғрисида келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!