Европа Иттифоқи келажакда умумий сиёсатга зид равишда ҳаракат қилаётган Венгрия каби давлатнинг пайдо бўлмаслиги учун янги аъзоларга «синов муддати»ни жорий этиши мумкин.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича еврокомиссари Марта Кос маълум қилди, деб хабар беради Financial Times.
Унинг сўзларига кўра, мазкур синов муддати бир неча йил давом этиши мумкин, унга кўра, агар янги аъзо давлат умумий демократик тамойиллардан чекинса, уни иттифоқдан чиқариб ташлаш имконияти кўриб чиқилади.
«Мен беш, ўн ёки ўн беш йилдан кейин иш бошлайдиган янги “троян отларини” иттифоққа олиб кирган комиссар сифатида танилгим келмаяпти», — дея ўз ташаббусини тушунтирди Кос.
Аввалроқ, Украина учун Евроиттифоққа овоз бериш ҳуқуқисиз аъзо бўлиш варианти муҳокама қилинаётгани маълум қилинганди. Бу иш Венгриянинг розилигини олиш учун амалга ошириляпти, сабаби Будапешт Киевнинг иттифоққа қабул қилинишига фаол тарзда тўсқинлик қилиб келмоқда.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.