Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан 1,4 млрд евро даромад олди

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан 1,4 млрд евро даромад олди


Еврокомиссия маълум қилишича, бу 2026 йил март ойидаги тўртинчи траншдан кейинги бешинчи ўтказма бўлиб, у 2026 йилнинг биринчи ярмида йиғилган даромадларни қамраб олади.

Маълумотларга кўра, Россия активлари музлатилганидан буён улардан жами 8 млрд евро қўшимча даромад олинган.

Урсула фон дер Ляйен ушбу маблағлар Украинага ажратилишини билдирди. Россия эса активлар ва улардан олинган даромад билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатни "ўғирлик" деб баҳолаб, маблағларни қайтаришни талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар