Европа Иттифоқи етакчилари Украинанинг келажаги ЕИда эканини айтишди

Европа Иттифоқи етакчилари Украинанинг келажаги ЕИда эканини айтишди

Европа Иттифоқи етакчилари Киевда Украинанинг келажаги ЕИда эканини айтишди.

Европа Иттифоқининг ушбу 24-саммити Европа етакчиларининг уруш ҳолатидаги мамлакатдаги биринчи учрашувидир. Кузатувчиларга кўра, унинг рамзий аҳамиятини ортиқча баҳолаб бўлмайди.

Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишел, Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен ва 15 нафар Европа комиссари Владимир Зеленский ва унинг жамоаси билан учрашув ўтказиш учун Киевга етиб келди.

Саммитнинг асосий мавзуси Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш истиқболлари бўлди.

Одатда йиллар давом этади. Аммо Украина рекорд вақт ичида номзод мақомига эриша олди ва унинг расмийлари ЕИ томонидан қўйилган шартларнинг амалга оширилиши мамлакатни жараённинг кейинги босқичи – музокараларга яқинлаштиришига умид қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!