Европа Иттифоқи давлатларида мажбурий эмланиш жорий этилади

Европа Иттифоқи давлатларида мажбурий эмланиш жорий этилади

Еврокомиссия иттифоқ давлатларига ўз ҳудудида коронавирусга қарши мажбурий эмлаш жорий этиш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда Еврокомиссия матбуот котиби Стефан-Де Кеерсмакер эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, COVID-19 га қарши мажбурий вакцинация эълон қилиш ЕИ аъзо давлатларининг миллий ҳукуматлари ваколатига киради.

Бундай қарор Франция ҳукуматининг айрим гуруҳларни мажбурий эмлаш ва самолёт, поезд ва ресторанлар фақат эмланганлар киритилиши ҳақидаги эълони фонида қабул қилинди. Эмланмаган тиббиёт ходимлари ишдан бўшатилади. Президент Макрон "эртами, кечми аҳолини мажбурий вакцинация қилиш масаласи ўртага чиқишини" айтди.

Айни пайтда Германия канцлери Ангела Меркель мажбурий вакцинация жорий қилмаслигини, чунки Германия фуқаролари орасида COVID-19га қарши эмланишни истовчилар кўпчилик эканини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!