Европа Иттифоқи Беларусга қарши янги санкцияларни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Беларусга қарши янги санкцияларни таклиф қилмоқда

Европа Иттифоқи Беларусга қарши янги санкциялар пакетини киритишни таклиф қилди.

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган икки томонлама товар ва технологияларни экспорт қилиш тақиқланади. Санкциялар энергетика сектори, кўмир, пўлат ва олтин маҳсулотларига ҳам тегишли бўлади.

Минскка қарши таклиф қилинаётган санкциялар Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан илгари қўйган санкцияларига, жумладан, асосий технологиялар ва мамлакат энергетика секторига чекловларга ўхшайди.

Қайд этилишича, таклиф қилинган санкцияларни маъқуллаш учун Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларнинг қўллаб-қувватлаши зарур.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!