Европа Иттифоқи афғонларга 25 тонна ёрдам юборди

Европа Иттифоқи афғонларга 25 тонна ёрдам юборди

Европа Иттифоқи Афғонистонга яна 25 тонна зарур нарсаларни етказиб берди. Бу Европа Иттифоқидан бир ҳафта ичида гуманитар ёрдам олиб келган иккинчи самолёт ҳисобланади. Биринчиси мамлакатга 35 тонна маҳсулот олиб келганди.

"Биз Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаймиз", – деб ёзди ўз твиттерида Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен. Аввалроқ сиёсатчи Брюссел Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами учун 300 миллион евро ажратаётганини айтганди.

Европа Иттифоқининг инқирозларни бошқариш бўйича комиссари Янез Ленарчичнинг сўзларига кўра, 18 миллиондан ортиқ афғон фавқулодда ёрдамга муҳтож.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!