Европа импорт тақиқи кучга киргунга қадар Россия газини харид қилиш бўйича рекорд ҳажмларга чиқди

Европа импорт тақиқи кучга киргунга қадар Россия газини харид қилиш бўйича рекорд ҳажмларга чиқди

Европа импорт тақиқи кучга киргунга қадар Россия газини харид қилиш бўйича рекорд ҳажмларга чиқди – Financial Times.

2026 йилнинг биринчи ярмида ЕИ Россиянинг "Ямал" заводидан суюлтирилган табиий газни деярли тўлиқ сотиб олди: рекорд даражадаги 9,89 миллион тонна, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Ҳисоб-китобларга кўра, Европа Россияга тахминан 6 миллиард евро тўлаган.

"Бу рақамлар Москванинг Украинага қарши уруши бешинчи йилга қадам қўяётган бир пайтда, Европа Россиянинг флагман энергетика объекти ишини таъминлашда ҳамон қандай муҳим рол ўйнаётганини кўрсатади", — дея изоҳ беради FT.

Франция, Белгия ва Испания асосий харидорлар бўлди. 2027 йил 1 январдан бошлаб Европа Иттифоқининг узоқ муддатли шартномалар бўйича Россия СТГни импорт қилишга қўйган тақиқи кучга киради. Қисқа муддатлилари эса аллақачон тақиқланган, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар