Евроосиё Фармацевтика cаммитида дориларнинг нарх-навоси ҳамда аҳолига етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди
«Ўзгариб бораётган олам – янги имкониятлар» - 12-13 октябр кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Евроосиё Фармацевтика Саммитининг кун тартиби айнан шундай жаранглайди.
Саммит доирасида иштирокчилар ривожланиш тенденциялари ҳамда Евроосиё ҳудудидаги мамлакатлар бозорларининг ютуқларини муҳокама қилдилар, бир-бирларига инновацион ва генерик дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим қилдилар. Хусусан, янги инновацион дори воситаларини Евроосиё мамлакатлари бозорига чиқаришда тўсиқ бўлган умумий омилларни ёритиш, ҳар бир иштирокчининг дори воситаларини рўйхатдан ўтказишдаги ёндошувлари ўзига хосликлари, ўз маҳсулотларини Евроосиё бозорига чиқаришни имкон қадар тезлаштириш имкониятлари, давлат харидларини йўлга қўйиш ҳамда Евроосиё мамлакатларида тендерлардаги талабларни аниқлашга, дори воситалари билан таъминлашнинг инновацион моделларига алоҳида урғу берилди.
Бундай катта кўламдаги тадбирда САНТО компаниясининг бош директори Ижи Урбанец ҳамда САНТО компаниясининг стратегик ривожланиш ва дори воситаларидан фойдаланиш бўйича ҳудудий директори Ирина Чублукова иштирок этди.
«Евроосиё ҳудудидаги мамлакатлар бозорида инновацион ва женерик дори воситаларидан фойдаланиш имониятини кенгайтириш стратегияси»ни панелли равишда муҳокама қилишда САНТО компаниясининг бош директори Ижи Урбанец иштирок этиб, у: «САНТО компанияси юқори сифатли дориларни ишлаб чиқаришнинг энг янги технологияларини жорий қилади, бунда соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлайди ҳамда Марказий Осиё ҳудудида кўпроқ беморлар сони учун дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайди. Биз ўзимизнинг R&D марказимизга эгамиз, у ерда женерикларнинг кенг портфелини ишлаб чиқамиз, шунингдек, хориждан ўз ишлаб чиқариш майдончаларимизга технологияларни трансфер қиламиз. Бундай салоҳият туфайли биз инновативлик индекси бўйича етакчиликни қўлга киритганмиз – яъни, йилига бозорга 10-12 хилдаги янги дори воситаларини чиқарамиз. Биз фармацевтика саноатидаги тегишли илғор ютуқлар ҳамда назорат идораларининг энг қатъий талабларига жавоб берувчи сифатни кафолатловчи ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаймиз», - дея таъкидлади.
САНТО компаниясининг стратегик ривожланиш ва дори воситаларидан фойдаланиш бўйича ҳудудий директори Ирина Чублукова Евроосиё ҳудудидаги мамлакатларда маркалаш тизимини жорий қилиш бўйича муҳокамада иштирок этиб, унда дори воситаларининг нархини тартибга солиш бўйича сессияда модераторлик қилди. Нархларни тартибга солиш бўйича ўтказилган сессиянинг муҳим қисми - дори воситаларининг нархини тартибга солишни босқичма-босқич камайтиришга нисбатан Қозоғистон ва Беларусдаги тартибга солувчиларнинг режаларини муҳокама қилиш бўлди.
Евроосиё бозорини ривожлантириш, конструктив ҳамкорлик ва шериклик учун қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Eurasian Pharma Award кўрик-танловида мукофотларни топшириш масалалари бўйича умумий кесишув нуқталарини қидириш саммитнинг асосини белгилади. Кўрик-танлов қаторасига иккинчи йил ўтказилди ва унда «Йилнинг локал компанияси» номинациясида 2021 йил ғолиби сифатида САНТО компанияси эътироф етилди. Ижи Урбанец: «Eurasian Pharma Award мукофотини қўлга киритиш учун ўтказилган танловда иштирок этиш – бу нафақат САНТОнинг ютуқлари ҳақида гапириб бериш имконияти, балки бутун меҳнат жамоамизнинг ҳамжиҳатликдаги унумдор меҳнати эътирофи ҳамдир. САНТОда ишлайдиган инсонлар – бизнинг энг асосий бойлигимиз ва мен улар билан фахрланаман».
СAНТО ҲAҚИДA:
СAНТО Меmber of Polpharma Group савдо белгисига эга «Химфарм» акциядорлик жамияти (САНТО компанияси) – халқаро Polpharma фармацевтика гуруҳининг бир қисми бўлиб, у Марказий ва Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бозорларида фаолият кўрсатади. Компания юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқади, ишлаб чиқаради ҳамда уларни Қозоғистон ва Марказий Осиё бозорларига етказиб беради. Бугунги кунда САНТО қозоғистонлик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида етакчи ўринни эгаллайди. Компания портфелида 12 фармакотерапевтик гуруҳга мансуб бўлган 240дан ортиқ генерик дори воситалари бўлиб, улар турли терапия йўналишларида касалликларни даволаш учун ишлатилади. Компания Қирғизистон ва Ўзбекистонда ўзининг ваколатхоналарини очиб, ҳозирда Россия, Монголия, Туркманистон, Тожикистон каби мамлакатлар бозорига маҳсулот экспорт қилиб, Қозоғистон бозоридаги эҳтиёжларни қондириб келмоқда.