Еврокомиссия раҳбари матбуот анжуманга турли пойабзалларда келди

Еврокомиссия раҳбари матбуот анжуманга турли пойабзалларда келди

Еврокомиссия президенти Жан-Клод Юнкер Жанубий Африка Республикаси етакчиси Сирил Рамафоса ва Еврокенгаш раиси Дональд Туск билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманга турли рангдаги пойабзалларда келди. Ушбу ҳолат видеоси твиттерда тарқалган.

Видеода залдаги аёллардан бири Юнкер турли пойабзал кийиб олганини пайқаб, бу ҳақда унга айтган. Аёл кекса сиёсатчини пойабзалини алмаштириб олиш учун чиқиш жойигача кузатиб қўйган. Кейинроқ Юнкер қора рангдаги бир хил пойабзалда кўриниш берган.

Амалдор аввал ҳам расмий тадбирларда шунга ўхшаш баҳсли ҳолатларга тушган. Шу муносабат билан, кўп фойдаланувчилар Юнкер учун ўзини бундай тутиш оддий ҳол эканлигини айтишган ва унинг спиртли ичимликларни хуш кўришини эслаб ўтишган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!