Евроиттифоқ АҚШни ЖССТ билан муносабатларини яхшилашга чақирди

Евроиттифоқ АҚШни ЖССТ билан муносабатларини яхшилашга чақирди

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Доналд Трампни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларини янгидан бошлашга чақирди, дейилади “Reuters” хабарида.

“Глобал таҳдид олдида жипслашишимиз ва ҳамфикрликда қарорлар қабул қилишимиз муҳим аҳамиятга эга… Биз АҚШни ЖССТ билан муносабатлари юзасидаги қарорини қайта кўриб чиқишга чақирамиз” дейилади Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен​ ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг қўшма баёнотида.

Шунингдек, баёнотда ЖССТни коронавирус пандемиясига қарши муваффақиятли чоралар кўришида барча мамлакатларнинг иштироки ва уларни қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!