Евроиттифоқ 1 июлгача ташқи чегараларни очмоқчи эмас

Евроиттифоқ 1 июлгача ташқи чегараларни очмоқчи эмас

Европа иттифоқи учинчи давлатлар фуқароларининг иттифоқ ҳудудига киришларига қўйилган чекловни 1 июлгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда

Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.

«Бугун деярли барча аъзо мамлакатлар ушбу даврнинг узайтирилишини маъқуллашини билдирди. Демак, ички чегаралардаги назорат июнь охирида бекор қилинади», — деди Йоханссон.

Агентликнинг эслатишича, чекловлар март ўрталарида киритилган ва икки марта узайтирилган бўлиб, 15 июнда ниҳоясига етади. Европа комиссияси ЕИнинг ташқи чегаралари фақат ички чегаралар очилганидан кейингина очилишини талаб қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!