"Эта" ва "Йота" бўронларидан зарар кўрганлар сони 4,2 миллион кишига етди

"Эта" ва "Йота" бўронларидан зарар кўрганлар сони 4,2 миллион кишига етди

"Йота" ва “Эта” бўронлари келтириб чиқарган тошқинлар ҳамда кўчкилар Гондурас учун ҳалокатли бўлди.

Табиий офат натижасида жами 100 га яқин киши ҳалок бўлди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Мутахассислар томонидан етказилган зарар миқдори 10 миллиард доллардан ошиқроққа баҳоланмоқда.

Минтақада уйлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлган. Баъзи аҳолининг айтишича, бу сафар улар 2018 йилда содир бўлган "Митч" бўронидан ҳам кўпроқ йўқотишларга дуч келишган.

“Халқаро Қизил Хоч” қўмитаси маълумотларига кўра, атиги иккита бўрон, шу жумладан, қўшни Никарагуа ва Гватемалани қамраб олган ҳолда 4 миллион 200 минг кишига зарар етказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!