Эстония Россия билан чегарага юзлаб қўшинларини жойлаштириш ниятида
Эстония расмийлари Россия чегараси яқинидаги Нарва шаҳрида биринчи ҳарбий базани қуриш ниятида, у ерда Эстония Мудофаа Кучларининг тахминан 200 кишилик бўлинмаси жойлаштирилиши режалаштирилган.
Бу ҳақда Эстония Мудофаа Инвестиция Марказининг лойиҳа портфели менежери Андо Воогма ЕРР ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
"Иш йил охирида бошланади ва 2028 йил ёзида якунланади. Биринчи босқичда 150 аскарни жойлаштириш кўзда тутилган", деб таъкидлади у.
Мудофаа Кучлари Бош штабининг маълумотларига кўра, 1-пиёда бригадасининг бўлинмаси Нарва шаҳрида жойлаштирилиши режалаштирилган. Ҳарбий база 1000 кишига мўлжалланган, аммо у ерда тахминан 200 аскар доимий равишда хизмат қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
