Эстония далаларида тонналаб қулупнай чириб кетди. Сабаби...

Эстония далаларида тонналаб қулупнай чириб кетди. Сабаби...

Эстонияда ўнлаб тонна қулупнай карантиндаги чекловлар боис қулупнай терадиган ҳеч ким йўқлиги сабабли далаларда чириб кетди.

 Бу ҳақда Эстониянинг “Delfi” нашри ёзмоқда.

Эстония қулупнай ишлаб чиқарувчилар уюшмаси аъзоси Элке Лиллеметснинг сўзларига кўра, ҳукумат вакили улар билан аллақачон боғланган ва етказилган зарарни қоплаш мумкинлиги тўғрисида сўраган.

Тадбиркорлар эса мустақил маслаҳатчининг ёрдами билан зарар миқдорини ҳисоблаб чиқишни режалаштиришмоқда.

Аммо ҳозирнинг ўзидаёқ кўплаб тадбиркорлар банкротлик тўғрисида эълон қилишни ўйлашмоқда.

Молия вазири Мартин Хельме эса ҳукумат ҳамма нарсани тўғри бажарганини ва ўз вақтида ишчиларни иш жараёнига қайтармагани учун қулупнай ишлаб чиқарувчилардан узр сўрамаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!