Эстафета вилоят ҳокимлигида: 82 миллион сўмлик ручкада ким имзо чекади?

Эстафета вилоят ҳокимлигида: 82 миллион сўмлик ручкада ким имзо чекади?

Сўнгги вақтларда вазирликлар, ҳокимликлар, ташкилотлар орасида қимматбаҳо ручкалар сотиб олиш урф бўлмоқда. Масалан, бир неча кун аввал Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга иккита олтин ручка харид қилиши хақида маълумот тарқалди. Унда айтилишича, вазирликнинг канцелярия жиҳозларини янгилашга эҳтиёж пайдо бўлган экан. Энди бўлса эстафета Бухоро ҳокимлигига ўтди.

Хабарларга кўра, Бухоро ҳокимлиги 82 миллионга Mont blanc бренди остида чиқарилган олтин ручка буюртма қилган. Давлат харидлари порталига ушбу лот жойлаштирилган. Ушбу маълумотга ойдинлик киритиш мақсадида Бухоро ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Олим Жўраев билан боғландик. Унинг “Замон.уз” мухбирига берган маълумотига кўра, ҳокимлик бу суммада ҳеч қандай ручкага буюртма бермаган.

Суриштирувни давом эттириб, Молия вазирлиги билан боғландик. Вазирликнинг матбуот хизмати ходими берган маълумотга кўра, чиндан ҳам ручкага буюртма берилган. Буюртмада қуйидаги манзил кўрсатилган:

Буюртмачи манзили: Бухоро вилояти Бухоро ш. Бухоро вилоят Когон ш. Бухоро шох кўчаси.

Етказиб бериш манзили: Бухорская вилояти Бухоро шаҳар Мохи-хосса қўргони 1- уй кўрсатилган. Шартнома суммаси 82 млн сўм.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ручка буюртма қилинганини инкор этмоқда. Молия вазирлиги эса юқоридаги далилларни тақдим этди.

Хўш, буюртмани ким қилган?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!