Эски намунадаги «права»ни янгисига алмаштириш муддати эслатилди

Эски намунадаги «права»ни янгисига алмаштириш муддати эслатилди

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати эски намунадаги гувоҳномаларни янги намунага алмаштириш муддатлари тўғрисида эслатма билан чиқди.

Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Маълум қилинган рақамларга кўра, ҳозирги кунда республикада 2 миллиондан ортиқ ҳайдовчилик гувоҳномалари, 557 мингдан ортиқ автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари ҳали ҳам янги намунадагисига алмаштирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!