Эски намунадаги паспортларни алмаштирдингмизми? Муддат тугашига 20 кун қолди!

Эски намунадаги паспортларни алмаштирдингмизми? Муддат тугашига 20 кун қолди!

Тошкент шаҳар ИИББ Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги (нобиометрик) паспортларнинг амал қилиш муддатига 20 кун қолгани ҳақида огоҳлантирди.

Таъкидлаш керакки, шу пайтгача эски паспортда юрган, биометрик паспорт олмаган фуқаролар 20 кун ичида паспортини алмаштиришмаса, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига мувофиқ 111 500 сўмдан 669 сўмгача жаримага тортилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биометрик паспортлар 2011 йилнинг январидан жорий этилган бўлиб, эски (нобиометрик) паспортларни янгисига алмаштириш учун дастлаб 2015 йилнинг декабригача, кейинчалик 2018 йилнинг 1 июлигача муҳлат берилган эди. Бироқ бу вақтгача мамлакат аҳолисининг катта қисми паспорт алмаштиришга улгурмагани сабабли Ҳукуматнинг 2018 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик бўлмаган паспортининг амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача узайтирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилда биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилиши кутилмоқда. ИИВнинг хабар беришича, 2021 амалдаги биометрик паспортнинг жорий этилганига 10 йил тўлади ва шу йили берилган паспортларнинг муддати тугайди. Муддати тугаган биометрик паспортлар босқичма-босқич ID-карталарга алмаштирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!