Эски автокранни олиб кириш учун 4 миллиард сўм имтиёз олиш режаси чиппакка чиқди

Эски автокранни олиб кириш учун 4 миллиард сўм имтиёз олиш режаси чиппакка чиқди

Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатишга уриниш ҳамда товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодларини ўзгартириш каби навбатдаги қонунбузарлик ҳолатлари божхоначилар томонидан фош этилди.

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари фуқаро Т.А. томонидан 4 млрд. 162 млн. 888 минг сўм имтиёз асосида олиб кирилаётган автокран воситасининг ёрлиқларидаги маълумот билан автомашинанинг ҳолатини тегишли идоралар билан ҳамкорликда экспертизадан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, мазкур автотранспорт воситаси ҳужжатларда кўрсатилганидек 2018 йилда эмас, балки 2007 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!