Эртага Тошкент I халқаро ярим марафони ўтказилади

Эртага Тошкент I халқаро ярим марафони ўтказилади

Эртага пойтахтимизда Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб Тошкент I халқаро ярим марафони ўтказилади.

Юртимизда илк маротаба ташкил этилаётган нуфузли спорт анжуманида қарийб бир ярим мингга яқин киши қатнашиш истагини билдирган. Шундан ҳам билиш мумкинки, Тошкент I халқаро ярим марафонига қизиқиш жуда юқори.
Мусобақалар 5 ва 21 километр масофага ўтказилади. Маълумки, марафон пойгасининг умумий узунлиги 42 киломерту 195 метрни ташкил қилади. Бироқ, айни пайтда пойтахтимизда марафон мусобақасини ўтказиш учун халқаро талабларга жавоб берадиган йўл ёки трасса мавжуд эмас. Шу сабабли Тошкентдаги мусобақа ярим марафон шаклида ташкил этилмоқда.
Дастурга мувофиқ, эртага тонгги соат 7.00дан бошлаб иштирокчилар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида тўпланишни бошлайди. Соат 8.15да эса қатнашчилар старт зонасига йиғилишади. Тошкент I халқаро ярим марафони эса соат 8.40да тантанали очилади.
Шундан сўнг соат 9.00да 21 километр масофага югуриш иштирокчилари стартга чиқади. 5 километр масофага югуриш қатнашчилари эса соат 9.10да ўз иштирокини бошлайди. Ҳар икки масофада ҳам иштирокчилар Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдидан старт олади ва марра чизиғи ҳам айнан шу манзил этиб белгиланган.
Тошкент I халқаро ярим марафонининг ёпилиш маросими эса соат 12.00га белгиланган.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!