Эртага «сукунат» куни

Эртага «сукунат» куни

❌ Сайлов кодексининг 44-моддасига биноан, сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

⛔️ Шунингдек, 103-моддага кўра, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

✅ Шу сабабли эртага ҳамда сайлов куни турли ташвиқот олиб бормаслик ва сўровномалар ўтказмаслик мақсадга мувофиқ.

❗️Изоҳ: бу ерда гап айни бир номзодга овоз беришга чорлаш ҳақида кетмоқда. Сайловнинг ўзига оид бошқа хабарлар, шунингдек барча сайловчиларни сайловда фаол иштирок этишга чорлайдиган умумий ташвиқотга тақиқ йўқ, бунга рухсат этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!