Эртага Францияда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойиши ўтказилади

Эртага Францияда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойиши ўтказилади

31 январь куни Франция бўйлаб пенсия ислоҳотига қарши 200 дан ортиқ намойишлар ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “BFM” телеканали хабар берди.

Айтилишича, касаба уюшмалари республика аҳолисини ислоҳотга қарши норозилик сифатида намойишларга чиқиш ва иш ташлашлар ташкил этишга чақиришда давом этади.

Франция Бош вазири Элизабет Борн “France Info” радиостанциясига суҳбатда 2030 йилгача пенсия ёшини 62 дан 64 ёшгача ошириш масаласида ён бериш нияти йўқлигини айтди.

Ҳукуматнинг 10 январда киритган ислоҳот таклифига кўра, пенсия ёшини ошириш билан бирга, 43 йилдан кам ишламаганлар учун энг тўлиқ нафақа миқдорини 1,2 минг еврогача оширилишини назарда тутади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!