Эртага финал: Мадрид полицияси саросимада

Эртага финал: Мадрид полицияси саросимада

Испаниянинг Мадрид шаҳрида эртага, 9 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Ривер Плейт“ ва “Бока Хуниорс“ жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финал ўйини ўтказилади.

ЎзАнинг ёзишича, ушбу финал учрашуви аслида 24 ноябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, “Ривер Плейт” мухлислари рақиб жамоа автобусига ҳужум қилиб, “Сантьяго Бернабеу” атрофида тартибсизлик қилишгани боис ўйин 9 декабрь кунига қолдирилган эди.

Эртага бўладиган учрашувга Аргентинадан тахминан 400-500га яқин мухлислар келиши кутилмоқда. Шу сабабли Мадрид полицияси шаҳарда тартибсизликлар содир бўлишидан хавфсирамоқда. Ўйин ва шаҳардаги кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун Мадрид полицияси 4 минг ходимини жалб этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!