Эртага бизни жазирама кутяптими?

Эртага бизни жазирама кутяптими?

Эртага, 5 август куни  республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг. Гидрометеорология хизмати маркази якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
 
Демак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+24, кундузи +38...+40 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +35...+40 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +15...+20, кундузи эса +25...+30 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!