Эронлик олимларга суиқасдга уюштириляптими?

Эронлик олимларга суиқасдга уюштириляптими?

“Рейтер” агентлиги хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Исроилни ядрошунос олим, Эрон ядро дастури асосчиларидан бири Муҳсин Фахризодани ўлдиришда айблади. 

“Олимнинг ўлими атом саноатини ривожлантиришдаги ютуқларимизни тўхтата олмайди”, – деб таъкидлади давлат раҳбари.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, 2010 йилдан бери ядровий тадқиқотлар билан шуғулланган эронлик беш олим суиқасдга учради. Дастлаб 2010 йилнинг 12 январида Теҳрон университетининг профессори, квант физикаси бўйича мутахассис Масъуд Алимуҳаммадий ўлдирилган эди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчиэса эса Фахризода ўлдирилгандан сўнг Исроил ва АҚШни огоҳлантирди. У БМТ Бош котибига мурожаатида Эрон “ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун” барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф ҳам Фахризоданинг ўлдирилишида Исроилнинг қўли борлиги ҳақида ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида ёзган эди. Шунингдек, у Ғарб давлатларини икки томонлама стандартларда айблаб, халқаро ҳамжамиятни ушбу жиноятни қоралашда бирдамликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Фахризода Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, воқеа жойида аввалига худкуш ўзини портлатган, сўнгра олимнинг машинаси бошқа ҳужумчилар томонидан ўққа тутилган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!