Эронлик журналист қиз футболни томоша қилишнинг ўзига хос усулини топди ва машҳур бўлиб кетди

Эронлик журналист қиз футболни томоша қилишнинг ўзига хос усулини топди ва машҳур бўлиб кетди

Эронлик журналист Париса Пуртаҳариан стадион яқинидаги бинонинг террасасидан футбол ўйинини суратга олди. Al Bawaba нашрининг хабар қилишича, қиз шу тарзда аёлларга стадионга бориш бўйича қўйилган тақиқни четлаб ўтди.

"Кун" нашрининг хабар беришича, Пуртаҳарианга «Ватани» стадионида олий миллий лиганинг икки жамоаси ўртасидаги учрашувни суратга олиш вазифаси юклатилди. Бироқ, Эронда аёлларга қарама-қарши жинс вакиллари спорт билан шуғулланадиган стадионга кириш ман этилади.

Қиз қоидаларни бузмасдан ишини бажаришга муваффақ бўлди. Бунинг учун у яқин орадаги баланд бинонинг террасасидан фойдаланди. Катта объектив туфайли Пуртаҳариан бутун дунё бўйлаб ҳамкасблар томонидан юқори баҳоланган ўта аниқ суратларни муҳрлади. Профессионализмдан ташқари, журналистлар қизнинг вазиятдан чиқиб кетиш қобилиятига ҳам таҳсинлар ўқишди.

Футбол ва волейбол Эронда жуда машҳур, бироқ стадионларга аёлларнинг киришига тақиқ ҳамон амал қилмоқда. Волейболда бу қоида 2015 йилда қисман бекор қилинган: аёллар баъзи трибуналарга ташриф буюриши мумкин бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!