Эронлик аёлларга ЖЧ-2022 саралашида стадионларга киришга рухсат берилади

Эронлик аёлларга ЖЧ-2022 саралашида стадионларга киришга рухсат берилади

Эрон футбол федерацияси ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинларида аёлларнинг стадионларга киришларига рухсат беришга рози бўлди.

Бугун ФИФА Жанни Инфантинонинг мактубига Эрон футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тождан ижобий жавоб хати олинганини маълум қилди.

Бироқ қарор кучга кириши учун мамлакат ҳукуматининг рухсати ҳам керак бўлади.

Эронда 1979 йилги Ислом инқилобидан сўнг 1981 йилдан бошлаб аёлларнинг стадионларга киришлари тақиқланган.

Эрон термаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ироқ, Баҳрайн, Камбожа ва Гонгконг билан бир гуруҳда ўйнайди.

Manba: stadion. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!