Эронга ҳужум қилиш саратонни танадан олиб ташлашга ўхшайди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни оқлар экан, буни «танадан саратонни олиб ташлаш»га қиёслади.
«Эронга ҳужум қилиш худди танангиздан саратонни олиб ташлаш кабидир. Агар саратонни олиб ташламасангиз, ўласиз», — деди Нетаньяҳу.
Исроил бош вазирининг ушбу баёноти Тель-Авив ва Теҳрон ўртасидаги кескинлик сақланиб қолаётган бир пайтда янгради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
