Эрондаги зилзилада 664 киши жароҳатланди, 2 киши ҳалок бўлди

Эрондаги зилзилада 664 киши жароҳатланди, 2 киши ҳалок бўлди

Шанба куни Эрон шимоли-ғарбида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган, 664 киши жароҳатланган.

Эроннинг Ғарбий Озарбайжон вилояти губернатори Содиқ Мутемедианнинг айтишича, 16 нафар жабрланганлар Селмас шаҳридаги шифохонага етказилган, 20 нафари оғир жароҳатлар билан Хой шаҳридаги шифохоналарга ётқизилган, олти нафари операция қилинган.

Унга кўра, 70 га яқин қишлоқ зарар кўрган. Зилзила эпицентридан 30 километр радиусни эгаллаган ҳудудга зарарни баҳолаш учун мутахассислар гуруҳи юборилган.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, зилзила ўчоғи 6,49 км чуқурликда бўлган.

Эрон сейсмология маркази маълумотларига кўра, кеча маҳаллий вақт билан 21.44 да содир бўлган зилзила кучи 5,9 баллни ташкил қилган.

Ерости силкинишлари туфайли Хой шаҳри ва Чайпар округидаги мактабларда дарслар бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!