Эрондаги стратегик объектларда қатор портлашлар содир бўлди

Эрондаги стратегик объектларда қатор портлашлар содир бўлди

Исфахон шаҳрида ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш ҳақида хабар берилмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, портлаш дрон ҳужуми натижасида содир бўлган. Маълумки, Исфаҳонда "Шоҳид" дронлари, шунингдек, экспериментал ядровий реактор ва ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш учун инфратузилма жойлашган.

Табризда ҳам қурол ишлаб чиқарувчи завод ёнганлиги ҳақида хабар берилди.

Бундан ташқари, Озаршаҳрдаги нефтни қайта ишлаш заводида катта ёнғин бошланган.

Шунингдек, ОАВ маълумотларига кўра, Эронда ракета зарбалари берилган объектлар:

— "Ислом инқилоби қўриқчилари" штаб-квартираси;
— Ал Қудс ИИҚ махсус кучлари базаси;
— Ўқ-дорилар ва дронлар ишлаб чиқариш маркази;
— Нефтни қайта ишлаш заводи;
— Қурол заводи;
— Ҳамадон ҳарбий базаси;
— Кереждаги ҳарбий база.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!