Эрондаги портлашлар: ҳозирча нима маълум?

Эрондаги портлашлар: ҳозирча нима маълум?

▪️Қатор шаҳарларда (Исфахон, Хой, Азершаҳр, Караж, Ҳамадан, Теҳрон, Рашт) портлашлар қайд этилди. 14 га яқин саноат ва ҳарбий объект зарар кўрди.

▪️Араб оммавий ахборот воситалари Исроил Эронда махсус операция бошлангани ҳақида ёзишди. Аммо бу расман тасдиқланмаган.

▪️Мудофаа вазирлиги УАВ ҳужуми ҳақида эълон қилди. Аммо улар барча таҳдидлар бартараф этилганини қўшимча қилдилар.

Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси шай ҳолатда.

▪️Эрон оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Исроилнинг ҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги версияларни тарқатмоқда.

▪️Мамлакатда ҳокимиятга қарши норозилик намойишлари бошланди ва ҳукумат интернетдан фойдаланишни бутунлай тақиқлади, - ОАВ.

*ОАВда Эронга тунги ҳужумнинг иккита версияси тарқалмоқда - Исроил ёки ОМИН (Эрон халқи мужоҳидлари ташкилоти).

*ОАВ зилзила Эроннинг тоғдаги махфий заводида содир бўлган портлаш туфайли содир бўлганини хабар қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!