Эрондаги автофалокатда 11 мигрант ҳалок бўлди

Эрондаги автофалокатда 11 мигрант ҳалок бўлди

Эрон жануби -шарқидаги Систан ва Балужистон вилоятларида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди ва 49 киши жароҳатланди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Воқеа душанба куни Хаш ва Сараван ўртасидаги автомагистралда содир бўлган, икки машина ағдарилиб кетган. Aйтилишича, қурбонларнинг барчаси Эрон марказига етиб боришга уринган ноқонуний мигрантлардир.

Жабрланганларнинг миллати аниқланмаган.

Систан ва Балужистон провинцияси Покистон ва Aфғонистон билан чегарадош. Aфғонистонлик мигрантларнинг катта қисми Эронга шу ҳудуд орқали киради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!