Эронда коронавирус туфайли тўй ва дафн маросимлари тақиқланди

Эронда коронавирус туфайли тўй ва дафн маросимлари тақиқланди

Коронавирусга чалинган беморлар сони кўпайиб бораётганлиги сабабли кўплаб инсонлар билан ўтказиладиган тўй ҳамда дафн маросимлари тўхтатилиши лозим.

Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

"Биз бутун мамлакат бўйлаб барча йиғилишларни, у дафн маросимлари, тўй ёки тантаналар бўладими тақиқлашимиз керак. Ҳозир фестиваллар ёки семинарлар вақти эмас", дея таъкидлаган мамлакат раҳбари янада қаттиқ чоралар шундоқ ҳам АҚШ санкциялари остида бўлган иқтисодиётни йўқ қилмаслиги кераклигини қўшимча қилар экан.

"Энг осон қарор - ҳамма нарсани ёпиш. Аммо бундай вазиятда одамлар очлик ва ишсизлик сабаб кўчаларга чиқишади", дейди Руҳоний.

Ҳасан Руҳонийнинг телевиденияда қилган чиқишидан кўп ўтмай, Теҳрон полицияси барча тўй ва мотам тадбирларини кейинги огоҳлантиришларга қадар тақиқланганлигини эълон қилди, дея хабар беради “Reuters” ахборот агентлиги.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!