Эронда ҳам пандемия туфайли Рамазон тадбирлари тўхтатилиши мумкин

Эронда ҳам пандемия туфайли Рамазон тадбирлари тўхтатилиши мумкин

Кеча Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хуманаий коронавирус туфайли мамлакатда муқаддас Рамазон ойи давомида оммавий йиғинлар тақиқланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Али Хуманаий ўз мурожаатида маълум қилган.

«Бу йилги Рамазон ойида оммавий йиғилишлар, шу жумладан, жамоат намози, ваъзлар ва бошқа нарсалардан маҳрум бўлмоқдамиз. Биз бундай ишларни ёлғизлигимизда бажаришимиз керак», деди Хуманаий.

Рамазон апрель ойининг охирида бошланиб, май ойининг охиригача давом этади. Аммо, эронлик амалдорлар муқаддас ойга оид режаларни ҳали муҳокама қилишгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!