Эронда бугундан умуммиллий иш ташлаш бошланди

Эронда бугундан умуммиллий иш ташлаш бошланди

Бугун Эронда ҳукуматга қарши намойишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида умуммиллий иш ташлаш бошланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда

Бир кун аввал намойишчилар шу ҳафтада уч кунлик иш ташлашга чақирган эди.

4 декабрь куни Эроннинг бир қанча юқори мартабали расмийлари, жумладан президент Иброҳим Раиси билан ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувдан сўнг депутат Незамоддин Мусавий ҳукумат халқнинг ҳақиқий талабларига эътибор қаратаётганини эълон қилган эди.

Шу билан бирга, аввалроқ ёпилгани хабар қилинган ахлоқ полицияси билан боғлиқ вазият ноаниқлигича қолмоқда.

Бир неча кун аввал Ислом Республикаси Бош прокурори Муҳаммад Жафар Монтазери Эронда амалдаги норозилик намойишларини келтириб чиқарган ахлоқ полицияси фаолияти тўхтатилганини маълум қилганди.

Ахлоқ полицияси фаолиятига масъул бўлган мамлакат Ички ишлар вазирлиги унинг ёпилганлиги ҳақида ҳеч қандай тасдиқни олмаганини таъкидлади. Эрон давлат ОАВлари Монтазери полицияни назорат қилиш учун жавобгар эмаслигини хабар қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!