Эронда бензин ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Эроннинг ғарбидаги Курдистон вилоятидаги Сенендеж шаҳрида бензин ташувчи юк машинаси портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди.
IRIB агентлиги хабар беришича, танкер портлашига Сенендеж-Ҳамедон автомагистралида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлган.
Қидирув-қутқарув ишлари ва авария оқибатларини бартараф этиш давом этаётгани таъкидланмоқда.