Эрон Япония орқали Ҳормуз бўғозидаги ўз позициясини Ғарбга етказмоқчи

Эрон Япония орқали Ҳормуз бўғозидаги ўз позициясини Ғарбга етказмоқчи

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф август ойининг охирида Японияга ташриф буюриши мумкин, деб хабар бермоқда Япониянинг «Кёдо» нашри.

Нашрга кўра, музокараларнинг асосий мавзуси Ҳормуз бўғозидаги вазият бўлади. Шу тариқа Жавод Зариф япониялик ҳамкасблари орқали Ғарб мамлакатлари ва Қўшма Штатларга Теҳроннинг Ҳормуз бўғозида коалиция тузишга қарши бўлган позициясини етказишни ният қилган.

Эслатиб ўтамиз, 19 июл куни Эрон ҳукумати Ҳормуз бўғозида Британиянинг Стена Имперо нефт танкерини ҳибсга олган эди. Бироз ўтиб, Британия каби Қўшма Штатлар ҳам расмий Теҳроннинг бу хатти-ҳаракатларини қоралади. Кейинчалик АҚШ давлат котиби Майк Помпео Вашингтон Ҳормуз бўғозини қўриқлайдиган коалиция ташкил этишини билдирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!