Эрон вазири Исроил байроғи туфайли Австрияга боришдан бош тортди

Эрон вазири Исроил байроғи туфайли Австрияга боришдан бош тортди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Австриянинг ташқи ишлар вазирлигига Исроил  байроғи осилганлиги  сабабли  Венага  ташриф  буюришдан  бош  тортди.  Бу  ҳақда  Австриянинг  ORF.at телерадиокомпанияси Австрия ташқи ишлар вазирлигига асосланиб хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Зариф Венага 15 май, шанба куни Австрия ташқи ишлар вазири  Александр Шалленберг билан музокара ўтказиш учун келишни режалаштирган.

"Биз афсусдамиз ва буни эътиборга оламиз", деди Австрия ташқи ишлар вазирлиги.

Австрия ташқи ишлар вазирлиги твиттерда  вазирлик  биносига  Исроил  байроғи осилгани акс  этган  суратни жойлаштирди. Суратга Исроил билан бирдамлик ҳақидаги твит ҳам қўшилди.

«Биз исроиллик шерикларимиз билан бирдаммиз. Шунинг учун бугун биз байроқни Венадаги Ташқи ишлар вазирлиги биносига кўтардик. Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлашимиз беқиёс», - дейилганди твитда.

Бунга жавобан Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Арагчи Венанинг позициясидан  норозилигини билдирди ва Фаластинни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

“Бир неча кун ичида Венадаги ҳукумат идоралари устида ўнлаб бегуноҳ тинч аҳолини, шу жумладан  кўплаб  болаларни  шафқатсизларча  ўлдирган  босқинчи  режим  байроғини  кўриш  ҳайратланарли  ва  аламли. Биз Фаластин билан биргамиз", деб ёзди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!