Эрон ва Хитой 25 йиллик шартнома имзолади

Эрон ва Хитой 25 йиллик шартнома имзолади

Эрон ва Хитой шартномаси Эроннинг энергетикаси ва инфратузилмасига Хитой инвестицияларини киритишни назарда тутади.

Маълум қилинишича, Хитой Эронга 25 йил давомида барқарор нефть етказиб бериш эвазига 400 млрд доллар инвестиция киритишга рози бўлган.

Шунингдек, сўнгги ўн йилликда Хитой Эроннинг энг муҳим савдо шериги бўлди, қисман АҚШ томонидан санкциялар қўлланилгани сабабли Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Хитойни «оғир вазиятлардаги дўст» деб атади ва «адолатсиз санкциялар пайтидаги позицияси» учун миннатдорчилик билдирди.

Ушбу келишув АҚШнинг Эронга қарши санкцияларининг таъсирини сусайтиради ва Эроннинг халқаро майдондаги изоляциясини сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан бекор қилади, дея таъкидламоқда эронлик мутахассислар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!