Эрон "ўлим қурилмалари"ни ишлатмоқда — АҚШ

Эрон "ўлим қурилмалари"ни ишлатмоқда — АҚШ

AҚШ яқинда Mercer Street танкерига қилинган ҳужум ортида Эрон турганига ишонади, деди AҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен. Унинг таъкидлашича, Вашингтон мавжуд маълумотларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келган.

Блинкеннинг айтишича, Эрон ҳужумни портловчи қурилмалари бўлган учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида амалга оширган - "ўлим қурилмаларини минтақада тобора жойлаштирмоқда".

Яқин келажакда "адекват жавоб" берилади, дея таҳдид қилди Aмерика дипломатияси раҳбари.

Mercer Street кемасига қилинган ҳужум билан боғлиқ кейинги ҳаракатлар тўғрисида қарор америкалик шериклар билан, шу жумладан AҚШ алоқада бўлган Яқин Шарқда қабул қилинади.

Уммон қирғоқлари яқинидаги кемага қилинган ҳужум ортида Эрон тургани ҳақида Исроил бош вазири Нафтали Беннет илгари маълум қилганди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзоданинг айтишича, Теҳрон Mercer Street кемасига қилинган ҳужумда иштирок этмаган, деб ёзади РИA Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!