Эрон Украинадаги авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига катта тўлов беради

Эрон Украинадаги авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига катта тўлов беради

Эрон ҳукумати қарийб бир йил аввал уриб туширилган Украинага қарашли йўловчи самолёти қурбонларининг оилаларига товон пули тўлайдиган бўлди. IRNA агентлигининг хабар беришича, ҳар бир оила тез орада 150 минг доллардан олади. 

“Тўлов бўйича вазифа Йўллар ва шаҳар ривожланиши вазирлигига топширилди. Тўлов авиаҳалокатга бир йил тўлмасидан олдин амалга оширилади. Эрон ҳукумати йўловчиларнинг ирқи ёки миллатидан қатъи назар, халқаро меъёрларга мувофиқ пул тўлайди”, – деди ҳуқуқий масалалар бўйича Эрон вице-президенти Лая Жонайди.  

Эслатиб ўтамиз, “Украина халқаро авиалинияси” компаниясининг Теҳрондан Киевга йўл олган Boeing 737-800 самолёти 2019 йилнинг 8 январида уриб туширилган эди. Бортдаги 176 кишининг бари ҳалок бўлган. Ҳодисадан бир неча кун ўтиб, Эрон самолётни янглишлик билан уриб туширганини тан олди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!