Эрон ТИВ қўшни давлатларни ўз ҳудудидан АҚШ ҳужумлари учун фойдаланишга йўл қўймасликка чақирди
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ минтақаси мамлакатларини АҚШнинг Ислом Республикасига қарши ҳужумлари учун ўз ҳудудларидан фойдаланишига йўл қўймасликка чақирди.
Бу ҳақда Эрон ташқи сиёсат маҳкамасининг IRIB телерадиокомпанияси томонидан келтирилган баёнотида сўз боради.
«Эрон Ислом Республикаси Форс кўрфазидаги жанубий қўшниларини америкалик тажовузкорларнинг Эронга қарши урушни давом эттириш учун уларнинг ҳудуди, ҳаво ҳудуди ва инфратузилмасидан фойдаланишига зудлик билан тўсқинлик қилишга яна бир бор чақиради», — дея таъкидлади ТИВ.
Вазирлик, шунингдек, Эрон ўз қўшнилари ва минтақадаги бирон бир давлатга нисбатан душманлик кайфиятида эмаслигини ҳамда барқарор хавфсизликни таъминлашнинг ягона йўли — «хорижий ҳарбий иштирокисиз ва АҚШнинг вайронкор аралашувисиз минтақа давлатларининг ўзаро тушуниши ва ҳамкорлиги» эканлигига ишончи комил эканини айтиб ўтди.
