Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

Eвропа дунёнинг турли бурчакларида норозилик намойишлари учун икки томонлама стандартларни қўллайди", деб ёзган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бу ҳақда ўз твиттерида. У АҚШдаги намойишчилар ва оммавий ахборот воситаларининг шафқатсиз полиция томонидан тазйиқ қилинишини таъкидлаган.

Эрон ташқи ишлар вазири ғарбий бўлмаган давлатлардаги намойишлар ҳақида шошилинч хулосалар чиқаришга одатланган европаликларни АҚШдаги зўравонлик саҳналари ҳақидаги "карахт" сукунатни бузишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта Миннеаполисда оқ полиция ходими қуролсиз афро-америкалик Жорж Флойдни шафқатсизларча ўлдирганидан кейин Америка шаҳарлари намойишчиларга ва матбуотга нисбатан шафқатсизлик майдонига айланди.

"Ғарбий бўлмаган жамиятларга нисбатан тезда судяга айланган Европа энди сукут сақламоқда. Агар Европа ҳозир оғзини ёпишни истаса, ҳар доим шундай тутиши керак", деб ёзди Эрон ташқи ишлар вазири.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!