Эрон ШҲТга 2023 йилда тўлиқ аъзо бўлиши мумкин

Эрон ШҲТга 2023 йилда тўлиқ аъзо бўлиши мумкин

Эрон томони билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Меморандум Самарқанд саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган. У Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини тақдим этиш масаласини ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

“Яъни, Эрон томони 2023 йилги саммитда, агар у барча мажбуриятларини бажарса, ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида қўшилиш имкониятига эга бўлади”, - деди Норов.

Вазир Эроннинг ШҲТга қабул қилиниши тўғрисидаги битим ташкилотнинг очиқлик тамойилини ва унга аъзо давлатларнинг амалда унга амал қилиш бўйича қатъий интилишларини тасдиқлашини қайд этди.

Таъкидланишича, Эроннинг ташкилотга қўшилиши ШҲТнинг "географик жавобгарлик" ҳудудини кенгайтиради ва ўзаро боғлиқлик соҳасидаги минтақалараро ташаббусларни ривожлантиришнинг янги истиқболларини очади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!