Эрон Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси томон баллистик ракета учирди
Бу ҳақда америкалик расмийга таяниб Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.
Унинг ёзишича, бу Эроннинг қарийб тўрт ой ичида Саудия Арабистонига берган илк тўғридан тўғри зарбаси ҳисобланади. Ҳозирча ракета қаерга тушгани, у уриб туширилгани ёки ҳужум оқибатида зарар етгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Reuters агентлигига кўра, Саудия Арабистони мудофаа кучлари мамлакатнинг камида икки ҳудудида ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилган. Бироқ Саудия расмийлари ҳозирча қурбонлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида хабар бермаган.
Шунингдек, бугун Эрон АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Кувайт, Баҳрайн, Қатар ва Иорданияга ҳам ҳужумлар амалга оширгани маълум қилинди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
