Эрон Россияга автомобиль экспорт қилмоқчи

Эрон Россияга автомобиль экспорт қилмоқчи

Эрон эҳтиёт қисмлар ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Нажафи Манешнинг РИА Новостига маълум қилишича, Эрон томони Россияга “Тара” ва “Шаҳин” номли иккита автомобиль моделини экспорт қилиши мумкин.

Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири ўринбосари Алберт Каримовнинг журналистларга маълум қилишича, Эрон автомобиль ишлаб чиқарувчилари Россия автомобиль бозорига киришга қизиқиш билдирмоқда ва вазирлик, ўз навбатида, ҳамкорликка тайёр.

“Булар Москва кўргазмасида намойиш этилган “Тара” ва “Шаҳин” автомобиллари”, – деди Манеш. У Москва билан оғир транспорт воситалари соҳасида ҳам ҳамкорлик қилиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.

Манеш таъкидлаганидек, Эрон автомобиллари об-ҳаво шароити билан боғлиқ махсус синовлардан ўтмоқда. Шу боис, Эронда ишлаб чиқарилган автомобиллар Россия ҳудудида 25 даражагача бўлган паст ҳароратга бардош бера олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!