Эрон Озарбайжон мурожаатларига эътибор бермаган

Эрон Озарбайжон мурожаатларига эътибор бермаган

Озарбайжон Теҳрондаги элчихонаси хавфсизлик чораларини кучайтиришни бир неча бор талаб қилган, бироқ Эрон бу мурожаатларга эътибор бермаган. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов маълум қилди.

29 январь куни кечқурун Теҳрондаги Озарбайжон элчихонаси ходимлари чиққан самолёт Бокуга қўнди. 27 январь куни республика Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрондаги мамлакат элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилгани, оқибатда дипломатик миссиянинг хавфсизлик бўлими бошлиғи ҳалок бўлгани ва унинг икки ҳамкасби яралангани ҳақида хабар берган эди.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!