Эрон Озарбайжон билан келишувга эришди

Эрон Озарбайжон билан келишувга эришди

Эрон нефт вазири Жавад Оуджи Эрон Каспий денгизидаги қатор конларни ўзлаштириш бўйича Озарбайжон билан қўшма комиссия тузиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди, деб хабар беради Озарбайжон давлат ахборот агентлигининг Теҳрондан штат мухбири АЗЕРТАЖ.

Вазир “энергия ташувчиларни биргаликда ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳар икки давлат манфаатларига жавоб беришини” қайд этди.

Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва Эрон нефт вазири Жавад Оуджи 3 июнь куни Бокуда газ соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутувчи англашув меморандумини имзолади, деб хабар қилди Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги аввалроқ.

Шунингдек, ўша куни бўлиб ўтган учрашувда томонлар Боку ва Теҳрон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг аҳволи юзасидан фикр алмашгани, қатор йўналишлар, жумладан, нефт ва газ бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилгани қайд этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!