Эрон Олий раҳбари Али Хаменеи ва бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди
Эрон Олий раҳбари Можтаба Хаменеи Ислом Республикаси АҚШ ва Исроил зарбалари қурбони бўлган Али Хаменеи ва бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишини маълум қилди.
«Биз сенинг пок қонинг ва ушбу икки урушда шаҳид бўлганларнинг барчасининг қони учун жиноятчи ва шарманда бўлган қотилларни жазолаб, қасос олишга қасам ичамиз», — дея унинг мурожаатидан иқтибос келтиради IRIB.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
