Эрон Исроилнинг Исфаҳон ҳужумига алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни даъво қилмоқда

Эрон Исроилнинг Исфаҳон ҳужумига алоқадорлигини тасдиқловчи далилларни даъво қилмоқда

Эрон Мудофаа вазирлигининг Исфаҳондаги объектига қилинган ҳужум бўйича дастлабки тергов воқеа учун масъул Исроил эканини кўрсатди. Бу ҳақда Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амид Саид Иравани маълум қилди, дея хабар беради Россия ОАВлари ISNA агентлигига таяниб.

Иравани ташкилот бош котиби Антонио Гутерришга йўллаган мактубида ҳужум учун масъул “сионист режим” эканини айтди.

Унинг қайд этишича, Исроил ўз ҳаракатлари билан халқаро ҳуқуқни бузган.

Дипломат БМТни “сионистик ҳукуматнинг жангари баёнотларини қоралашга, уларни халқаро қонунларга риоя қилишга мажбурлашга ва “минтақадаги бузғунчи фаолиятини” тўхтатишга чақирди.

Иравонийнинг мактубида Эрон ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва “сионистик режим” томонидан исталган жойда ва исталган вақтда ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга ҳақли эканлиги таъкидланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!